14:35, 29 Октябрь 2022 | GMT +5
Қирғизистонда коронавирус бўйича фавқулодда режим бекор қилинади
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда 2022 йилнинг 1 ноябридан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилнинг март ойида жорий этилган коронавирус бўйича фавқулодда режим бекор қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматига таяниб.
Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашуви ва Қирғизистон Республикаси ҳудудида касалликларнинг камайиши муносабати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати раҳбари А. Жапаров фавқулодда ҳолат режимини бекор қилиш тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади.
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси бўйича мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашган. Қирғизистон аҳолиси орасида COVID-19 ҳолатлари енгил ёки симптомасиз шаклда учрайди, оғир ёки ўлимга олиб келадиган ҳолатлар қайд этилмаган.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова
Фото:kabar.kg