21:24, 07 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қирғизистонда контрабандага қарши кураш кучайтирилади
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда давлат чегараси орқали товарларнинг контрабандасига қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Президенти матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон раҳбари миллий иқтисодиётни ҳимоя қилиш, контрабанда ва ҳисобга олинмаган товарларнинг мамлакат ҳудудига олиб кирилишига қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган махсус фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, контрабанда товарлари, шунингдек, учинчи давлатлар ва иттифоққа аъзо давлатлар билан савдо доирасида товарларни ноқонуний ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларини мусодара қилиш; ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудидан Қирғизистон Республикаси Давлат чегараси орқали учинчи ўтувчи товарларнинг транзит оқими устидан назорат кучайтирилади; қонунни бузган импортёрларнинг автотранспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
Фото: economist.kgМуаллиф: Еркежан Смағулова