Қирғизистонда кўмирни автомобилда олиб чиқишга тақиқ жорий этилди
Тақиқ олти ой муддатга жорий қилинган бўлиб, «Иркештам-Автодорожний» ва «Торугарт – Автодорожный» назорат-ўтказиш пунктлари бундан мустасно, ЕОИИ ТН ВЭД 2701 ва 2702 кодлари бўйича таснифланган кўмирни Қирғизистон ҳудудидан автотранспортда олиб чиқишга тааллуқлидир.
Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлигига Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий комиссиясини, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – МДҲ Ижроия қўмитасини белгиланган тартибда мазкур тақиқ жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилиш топширилди.
Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати қарорни амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўриш топширилганг.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова