Қирғизистонда кўчмас мулкни сотиш ва сотиб олишда суғурта мажбурий бўлиши мумкин

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда кўчмас мулк олди-сотди битимларини амалга оширишда кўчмас мулк ёнғин ва табиий офатдан суғурта полисининг мавжудлиги мажбурий талабга айланади.
None

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети сайтига таяниб.

Ҳужжатга кўра, кўчмас мулкни мажбурий суғурта қилиш тизими ёнғин ва зилзила натижасида етказилган зарарни тезкор қоплаш, уй-жой коммунал хўжалигида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун давлат харажатларини камайтириш, суғурта тизимини босқичма-босқич такомиллаштиришга кўмаклашади. Мамлакат фуқароларининг суғурта маданиятини ошириш ҳамда уй-жойга етказилиши мумкин бўлган моддий зарарни қоплаш ва бузилган турар-жой биноларини тиклаш, шунингдек, бюджетнинг даромад қисмини тўлдиришни таъминлайди.

Мажбурий суғурта тизимини мустаҳкамлаш фавқулодда вазиятларда аҳолига етказилган зарарнинг ўз вақтида қопланишини таъминлаш, фуқароларнинг молиявий тўлов қобилиятини сақлаб қолиш ва етказилган зарарни қоплашнинг нодавлат манбасини шакллантириш имконини беради.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар