Қирғизистонда гўшт кластерини ривожлантириш бўйича пилот лойиҳаси ишга туширилади
ASTANА. Кazinform — Қирғизистонда озиқ-овқат нархларини барқарорлаштириш ва гўшт ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун гўшт кластерини ривожлантириш бўйича пилот лойиҳаси ишга туширилади, деб хабар беради Кабар.
Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар кабинети раисининг ўринбосари - Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Эрлист Акунбеков маълум қилди.
Лойиҳа доирасида Чу вилояти ва Бишкек шаҳрида саноат йўли билан қорамол боқишга қаратилган гўшт кластери яратилади.
2026 йилда ушбу кластер иштирокчиларига имтиёзли кредитлар орқали давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон 2030 йилга бориб болалар боғчалари қамровини 80% га етказишни режалаштирмоқда.