Қирғизистонда дин тўғрисидаги қонун имзоланди

ASTANA. Kazinform – Қонунда биргина баҳсли масала бор – уйма-уй юриб ваъз қилиш масаласи тартибга солинмаган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Садыр Жапаров
Фото: Султон Досалиев/ҚР Президенти матбуот хизмати

Давлат раҳбари Садир Жапаров Facebookдаги саҳифасида бу ҳақдаги қарорини изоҳлади.

“Шуни унутмаслигимиз керакки, мамлакатимизда динга эътиқод қилаётганлар қанча кўп бўлса, дунёвий қарашдагилар ҳам кўп. Улар нотаниш одамларнинг квартира ва уйларга ташриф буюришига ва эшикларни тақиллатишига қарши. Халқ бу даъватчилар кимлар, уларда муфтийлик, қозиият ёки хатибиятдан маълумотнома борми, қайси ташкилот ёки йўналишни тарғиб қилади, бу йўналиш динимизга зид эмасми, деган саволларга жавоб истайди”, – дея тушунтирди Қирғизистон раҳбари.

Садир Жапаров қонунда биргина баҳсли жиҳат борлигини, яъни ваъз қилиш учун хонадонларга бориш масаласи тўғри йўлга қўйилмаганини таъкидлади.

«Бундай маъруза тарқатишга ким рухсат беради, унда кимлар иштирок этиши мумкин, қандай таълим талаб қилинади, ким даъват ўтказиш ҳуқуқига эга, қандай варақалар ёки китоблар тарқатилишига рухсат берилган ва бу материалларни ким текширади? Фуқароларимиз ўз оиласи, фарзандларини қаровсиз, рўзғорсиз қолдириб, 3 кун, 40 кун, ҳатто 4 ойга кетиб қолган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Аввал оилангизни озгина бўлса ҳам озиқ-овқат билан таъминлаб, кейин бориб уларни динга таклиф қилишингиз керак эмасми», – деб ёзган Қирғизистон раҳбари.

Давлат раҳбари Қирғизистонда сўнгги пайтларда радикал материаллар, салбий оқимларни тарғиб қилувчи китобларни тарқатиш ҳолатлари кўпаяётганини таъкидлади. Унинг фикрича, муфтият ва уламолар кенгаши аниқ талаб ва қоидаларни белгилаб, таклиф этиши керак.

«Муфтий томонидан аниқ тартиб-қоидалар ишлаб чиқилса, бу жараённи ташкил этса, сўнг тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттирса, мамлакатимиз келажаги учун хайрли бўлади», – деди Давлат раҳбари.

Қирғизистон халқи 33 оқимга бўлинганлиги қайд этилди.

Сўнгги хабарлар