17:10, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қирғизистонда CОVID-19га антитаначалар мавжудлигини ўрганишнинг учинчи босқичи давом этмоқда
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда 31 октябрдан 4 ноябрга қадар аҳолини CОVID-19 вирусига қарши иммунитет мавжудлигини текширишнинг учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Тадқиқотлар Қирғизистоннинг турли ёшдаги фуқаролари ўртасида бепул олиб борилади. У эпидемия тарқалишини башорат қилиш, инфекциядан кейинги иммун жавоб муддатини ва эмлаш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Жорий тадқиқотга аввалги босқичларда қатнашган 9000 дан ортиқ кўнгиллилар киритилган. Фуқаролар венадан қон CОVID-19 га антитаначаларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги ёхуд эмлашдан кейинги антитаначалар даражасини аниқлаш учун қон олади, сўнгра иштирокчиларга тегишли хулоса берилади.