Қирғизистонда буғдой экспорти тақиқланади

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон буғдойни Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни вақтинча тақиқлашни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Кazinform.
None
None

Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, мораторий мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархини барқарорлаштириш мақсадида жорий этилмоқда. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети томонидан белгиланганидек, реэкспорт, транзит, шунингдек, қишлоқ хўжалиги товарларининг айрим турларини ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланмайди.

Олти ой муддатга тақиқ жорий этиш таклиф қилинди.

Фото: phonoteka.оrg

Сўнгги хабарлар