Қирғизистонда банкнотларнинг янги серияси муомалага киритилади

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда 2023 йил 10 майдан миллий валютанинг бешинчи сериядаги банкноталари муомалага киритилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: nbkr.kg

Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, 200, 500 ва 1000 сомлик номиналлар қалбакилаштиришдан ишончли ҳимояни таъминловчи замонавий хавфсизлик элементларининг уч даражали мажмуасини ўз ичига олади. Янги банкноталар мойбўёқли, ҳимоя ипи, бўрттирма тасвирлар, яширин тасвир, ранг ўзгартирувчи сиёҳ ва ялтироқ чизиқ (орқа томонда) билан ҳимояланган.

Банкнотларнинг янги сериясининг чиқарилиши Қирғизистон Республикасида миллий валюта муомалага киритилганининг 30 йиллигига бағишланади. Миллий валютанинг янги серияси асосий ранги, ўлчами, Қирғизистон тарихий-маданий меросининг инъикоси, олд томонида рассом ва маданият арбоблари портретлари, орқа томонида эса мамлакатнинг диққатга сазовор жойлари ўзгаришсиз сақланиб қолган.

Ўтган йиллардаги барча банкноталар Қирғизистон Республикаси ҳудудида расмий тўлов воситаси бўлиб, мажбурий қабул қилиниши керак.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар