Қирғизистонда автомобилни мажбурий суғурта қилиш ҳужжатига эга бўлмаган фуқаролар жаримага тортилади
Қирғизистон Республикасининг «Автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни 2015 йилда қабул қилинган ва уни амалга ошириш бир неча бор ортга сурилганди. 2022 йил декабр ойида уни тўлиқ амалга ошириш учун охирги қонуности ҳужжатлари имзоланди.
ОСАГО шартномасига кўра, суғуртанинг минимал қиймати йилига 1680 сом (тахминан 19,6 доллар), энг юқори нархи 2100 сом (24,5 доллар), унинг йўқлиги учун жарима 3000 сом (35 доллар)ни ташкил этади. Мажбурий суғурта нархи ҳайдовчининг тажрибаси, двигател ҳажми ва техник кўрикдан ўтишига боғлиқ.
Агар йўл-транспорт ҳодисаси учун жавобгар шахс ОСАГО полисига эга бўлса, суғурта компанияси жабрланувчига етказилган зарарни қоплайди.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова