Қирғизистон вакили КХШТ Бош котиби бўлади

ASTANA. Kazinform — 27 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган саммитда КХШТ раислиги Қирғизистон Республикасидан Россия Федерациясига ўтади, деб хабар беради Кabar агентлиги.

КХШТ
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

— Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг яқинлашиб келаётган саммити, ҳозирги геосиёсий вазиятда, минтақавий барқарорликни сақлаш ва террористик таҳдидлар ва экстремизмни зарарсизлантиришда ҳамкорликни яхшилашга қаратилган бўлади. КХШТ котибияти кенг кўламли долзарб халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг сессиялар оралиғидаги фаолиятининг асосий натижаларини умумлаштиришни режалаштирмоқда, — дейилади баёнотда.

Шунга кўра, Россия томони келгуси давр учун ўзининг устувор йўналишларини тақдим этади.

Шу билан бирга, бошқарув органлари ичидаги ротацион раҳбариятнинг белгиланган тартибига мувофиқ, Қирғизистон КХШТ Бош котиби лавозимига номзодни тасдиқлаш учун президентларга тақдим этади.

Котибият маълумотларига кўра, давлат раҳбарлари кўриб чиқиши учун коллектив хавфсизликни мустаҳкамлашнинг турли жиҳатларига оид катта ҳужжатлар тўплами тақдим этилмоқда.

КХШТ Коллектив Хавфсизлик кенгашининг Декларациясини қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, унда глобал вазият ва КХШТ масъулият доираси баҳоланади, шунингдек, минтақавий тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ёндашувлар кўзда тутилган.

Кеча Астанада КХШТ Ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича давлатлараро комиссиясининг 23-йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бердик. Иштирокчилар ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги қўшма ташаббуслар ва Ташкилот ичидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўлларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар