15:47, 29 Март 2023 | GMT +5
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридан 682 км жануби-ғарбда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги сейсмологик тажриба-методик экспедицияси сайтига таяниб.
Зилзила 29 март куни Алмати вақти билан соат 11:22 да қайд этилган.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 682 км жануби-ғарбда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси - 9.9.
MPV магнитудаси - 4,5.
Чуқурлиги - 5 км.
Сезувчанлик ҳақида маълумот (МСК-64 шкаласи бўйича): йўқ.
Фото: www.aa.com.tr