10:24, 07 Июль 2023 | GMT +5
Қирғизистон Президентининг қариндоши ҳибсга олинди
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Президентининг қариндоши Улан Жапаров коррупцияда гумонланиб, ушланди. Бу маълумотни давлат раҳбари матбуот котиби Ербол Султанбаев тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform.

«Қўлга олинган Улан Жапаров, ҳақиқатан, давлат раҳбарининг қариндоши. Унинг божхона муаммоси билан боғлиқ коррупцияга алоқадор гуруҳда мавжудлиги гумон қилиняпти. Президентнинг шахсан ўзи гумонланувчиларга нисбатан мутлақ қонуний чора кўришни талаб қилган», – дейилади хабарда.
Матбуот котиби қўлга олинган 32 ёшли Улан Жапаров Қирғизистон Президентининг амакиваччаси Рахимжан Жапаровнинг ўғли эканини тасдиқлади.
«Агар иш коррупция билан боғлиқ бўлса, етказилган зарар қопланиши шарт. Бу ҳолат коррупцияга қарши курашда танлов йўқлигини яна бир бор кўрсатади. Давлат раҳбарининг талаби шундай!» – деди Ербол Султанбаев.