Қирғизистон олтин рудаси ва концентратини экспорт қилишни тақиқлади

BISHKEK. Kazinform – 2023 йил 1 майдан Қирғизистон таркибида олтин бўлган руда ва концентратлар экспортини вақтинчалик тақиқлайди. Тегишли фармонни мамлакат президенти имзолади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизматига таяниб.
None

Шу билан бирга, Қирғизистон ҳудудида қазиб олинган, таркибида олтин бор руда ва концентратларни қайта ишлаш бўйича мутлақ ҳуқуқ «Қора-Балта тоғ-кон комплекси» АЖга берилган.

Мораторий олти ой муддатга жорий этилади.

Фармонга кўра, Қирғизистон ҳукуматига вақтинчалик тақиқни 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳар олти ойда бир марта узайтириш топширилган.

Қирғизистон Республикаси давлат божхона ва чегара хизматларига қарор ижроси юзасидан зарур чораларни кўриш топширилди.

Аввал хабар қилинганидек, Қирғизистонда кўмирни автомобилда республика ташқарисига олиб чиқиш вақтинча тақиқланган эди.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Фото: wallup.net

Сўнгги хабарлар