Қирғизистон Миллий банки “ЕОИИ – 10 йил” коллекция монетасини муомалага киритди
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон Миллий банки “Тарихий воқеалар” туркумидаги “Евроосиё иқтисодий иттифоқига – 10 йил” кумуш коллекция монетасини муомалага чиқарди. Бу ҳақда Кабар ахборот агентлиги ёзди.

Регуляторга кўра, 2024 йил 29 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартнома имзоланганига 10 йил тўлади.
Иттифоққа бешта давлат аъзо: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи – 10 йил” монетасининг олд томонида ЕОИИ расмий эмблемаси, унинг атрофида ЕОИИга аъзо давлатларнинг байроқлари, шунингдек, ЕОИИ герби элементлари тасвирланган. Чап томонда ЕОИИнинг юбилей санаси "10 йил" деб ёзилган. Монета ҳошиясида “Евросиё иқтисодий иттифоқи/Eurasian Economic Union” ёзуви бор.

Орқа томонда марказда Қирғизистон Республикаси герби тасвирланган. Монетанинг ўнг томонида ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг миллий безаклари, шунингдек, металл намунаси (Ag 925) ва монета массаси (31,10 г) тасвирланган. Юқори ва пастки қисмида “Қирғизистон Республикаси Улуттук банки/ Национальный банк Кыргызской республики” ёзуви мавжуд. Чап томонда монетанинг номинал қиймати (10), сомнинг © график белгиси ва “2024” монетанинг чиқарилган йили кўрсатилган.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи – 10 йил” коллекция монетаси Қирғизистон Республикаси ҳудудида расмий тўлов воситаси мақомига эга.
Ҳар бир коллекция монета акрил капсулага солинган ва сифат сертификати билан алоҳида қутига жойлаштирилган.
Коллекцион монеталар Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг кассаларида 5780 сўмдан, шунингдек, нумизматик қийматларни сотиш сайти орқали сотилади.