Қирғизистон Миллий банки чегирма ставкасини 9 фоиз даражасида сақлаб қолди
Қирғизистон Республикаси Миллий банки 2024 йил 30 июлдан кучга кирган чегирма ставкасини 9 фоиз даражасида ушлаб турди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Қирғизистон Республикаси Миллий банкига таяниб.

Регулятор маълумотларига кўра, жорий йилнинг май ойидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиш суръатининг пасайиши ва нархлар динамикасининг мавсумий омилининг таъсири натижасида инфляция мўътадил даражада сақланиб қолди. 2024 йил июль ойида йиллик инфляция 4,2 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 7,4 фоизга, хизматлар нархи 6,8 фоизга ошди. Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодий ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди.
Мамлакат банк сектори барқарор ва юқори ликвидлигича қолмоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётни, асосан, аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари учун кредитлаш ҳажми 9 фоизга ўсди.
Ташқи ва ички инфляция омиллари тенденцияларини баҳолаш шуни кўрсатадики, жорий йил якуни бўйича йиллик инфляция даражаси ўрта муддатли мақсадли 5-7 фоиз даражасида бўлади.
Жаҳон озиқ-овқат ва хомашё бозорларида нархларнинг ўзгарувчанлигини, давлат тариф сиёсатини режалаштирилган қайта кўриб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, аҳолининг инфляцион кутилмаларини янада пасайтириш мақсадида Қирғизистон Республикаси Миллий банки дисконт ставкасини 9 фоиз даражасида сақлашга қарор қилди.