19:30, 18 Декабрь 2024 | GMT +5
Қирғизистон ҳукуматининг янги раҳбари тайинланди
BISHKEK. Кazinform – Адилбек Қасималиев Қирғизистон вазирлар кабинетининг янги раиси ва президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди, дея хабар бради Кazinform мухбири.

18 декабрь куни Жогорку Кенеш депутатлари Адилбек Қасималиевни ҳукумат раҳбари, Дониёр Амангелдиевни вазирлар кабинети раисининг биринчи ўринбосари, Бахит Сидиқовни иқтисодиёт ва савдо вазири этиб тайинлашга келишиб олдилар. Уларни тайинлаш тўғрисидаги тегишли фармонларни Қирғизистон Республикаси Давлат раҳбари имзолади.
Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни вазирлар кабинети раиси, президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров истеъфога чиққан эди.