20:13, 11 Май 2022 | GMT +6
Қирғизистон хорижликлар учун карантин талабларини сезиларли даражада енгиллаштирди
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга кириши учун карантин режимини юмшатди, дея хабар беради Kazinform Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 апрелдаги қарорига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг киришига қўйилган чекловлар бекор қилинди. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон Республикасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қирғизистон Республикасининг давлат чегарасидаги халқаро қуруқлик ва ҳаво ўтказиш пунктлари орқали киришлари мумкин.
ПЗР тестининг манфий натижалари ёки мажбурий эмлаш сертификати учун санитария-карантин талаблари ҳам бекор қилинди.