Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда бўлиш муддати 90 кунгача узайтирилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда максимал бўлиш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Тегишли қарор лойиҳаси Ashyq НҲА порталида жойлаштирилган.

Ўзгартиришларга кўра, Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтгандан кейин 90 кунгача мамлакат ҳудудида бўлишлари мумкин. Хозир бу муддат 30 кун билан чекланган.

Мазкур қарор биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун ўтгандан кейин кучга киради ва 2024 йил 1 сентябргача амал қилади.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар