21:26, 06 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қирғизистон чет элда ўз паспортларини чоп этишни тўхтатади
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда мамлакат тарихида биринчи марта фуқароларнинг миллий паспортларини чоп этиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот котиби Эрбол Султанбаев маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.
Қирғизистон Республикаси Президенти девони ҳузуридаги «Учкун» давлат босмахонасида қирғиз халқининг миллий ҳужжатлари босилади, бунинг учун энг замонавий ускуналар харид қилинган. Ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ давлат назорати остида бўлади.
«Ҳар йили Қирғизистон чет элда 1,5 миллион дона ID-карта ва фуқаролик паспортига буюртма берган. Ҳужжатларни ишлаб чиқариш кўп қийматли хавфсизлик тизимидан фойдаланган ҳолда энг янги технологиялар бўйича амалга оширилади. Хавфсизлик даражаси қалбакиликни истисно қилади ва дунёнинг ўнта илғор давлати даражасига тўғри келади», – дейилади Қирғизистон Президенти матбуот котиби баёнотида.
2024 йилдан Қирғизистон ўз миллий валютасини чоп этишни режалаштирмоқда.