Қирғизистон аскарларининг ҳарбий хизмат муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин

ASTANА. Кazinform – Қирғизистоннинг ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди, дея хабар беради Кazinform Каbar ахборот агентлигига таяниб.
None
Фото: kabar.kg

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 14 июль куни «Қирғизистон Республикаси фуқароларининг умумий ҳарбий бурчи, ҳарбий ва муқобил хизматлар тўғрисида»ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида ҚР қонунини имзолади.

Жогорку Кенеш ушбу қонунни 7 июнь куни қабул қилган эди.

Қонунга кўра, олий таълим муассасаларини тамомлаган фуқароларнинг контракт бўйича муддатли ҳарбий хизматни ўташ муддати 5 йилдан 10 йилгача оширилди.

Шунингдек, мудофаа масалалари бўйича ваколатли давлат органи раҳбарига муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахсларни белгиланган муддатдан кўпроқ муддатли ҳарбий хизматда сақлаш ҳуқуқи берилди. Армияда қўшимча олиб қолиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин. Ушбу чора Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг, муддатли ҳарбий хизматга мўлжалланган тегишли давлат органи раҳбарининг илтимосига биноан амалга оширилади.


Сўнгги хабарлар