Қирғизистон аҳолиси 7 миллион кишига етди
Статистик маълумотларга кўра, Қирғизистон аҳолиси сони ортиб бормоқда. Мамлакатда сўнгги йилларда содир бўлаётган демографик жараёнлар аҳоли ўсишининг юқори суръатлари билан тавсифланади. Ташқи миграция сальдоси салбий бўлиб қолмоқда, бироқ сўнгги йилларда унинг қиймати сезиларли даражада камайди.
Республиканинг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 август ҳолатига 6 миллион 977 минг кишини, 2022 йил 1 октябр ҳолатига эса 6 миллион 995 минг кишини ташкил этди. Мамлакатнинг олти миллионинчи фуқароси Айлин Қожошева 2015 йил 25 ноябрда Ўш шаҳрида, беш миллионинчи фуқаро - Қурамаев Тиништиқбек 2002 йил 27 августда Бишкек шаҳрида, тўрт миллионинчи — Қайипова Қаникей 1985 йил 27 май Ўш вилояти Қора-сув туманида туғилган.
Етти миллионинчи Қирғизистон фуқароси мамлакатнинг олти миллионинчи фуқароси туғилганидан 7 йил ўтиб туғилган ва олти миллионинчи ва беш миллионинчи фуқаро ўртасидаги фарқ 13 ёш, беш миллионинчи ва тўрт миллионинчи фуқаро ўртасидаги фарқ эса 17 ёшни ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон аҳолиси 7 миллион кишига яқинлашгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф Гулмира Абдирахманова
Foto: kaktus.media