Қирғизистон 2023-2025 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо этиб сайланди

None
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Республикаси БМТ штаб-квартирасида овоз бериш йўли билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 2023-2025 йиллар учун аъзолигига сайланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сайловларда БМТга аъзо 126 давлат Қирғизистонни қўллаб-қувватлаган. Осиё-Тинч океани минтақасидан тўртта ўрин учун курашда олти давлат – Қирғизистон, Афғонистон, Бангладеш, Вьетнам, Мальдив ороллари ва Корея Республикаси иштирок этди.

«Қирғизистон Республикасининг бундай нуфузли халқаро органга навбатдаги сайланиши жаҳон ҳамжамияти томонидан мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқлари ва унинг инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва демократик тараққиётни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш бўйича глобал кампанияга қўшадиган келажакдаги ҳиссасининг эътирофидир»,- Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

Бунгача Қирғизистон икки марта – 2009-2012 ва 2016-2018 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига аъзо бўлган. Кенгаш аъзолари уч йил хизмат қилади ва икки марта кетма-кет ваколат муддати ўтгандан кейин дарҳол қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Кенгаш аъзолиги инсон ҳуқуқларининг юқори стандартларига риоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олади.




Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Фото: nazarnews.org


Сўнгги хабарлар