Қирғиз ирчиси 14 соат давомида «Манас» достонини айтиб рекорд ўрнатди

BISHKEK. Kazinform - Бугун Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида «Манас» эпосини ўқиш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатилди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.
None
None

Ирчи Доолот Сидиқов 14 соат 27 дақиқа давомида «Манас» эпосини тўхтовсиз айтиб берди. У достонни 12 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 09:43 да ўқишни бошлади ва 13 ноябрь куни соат 00:17да тугатди.

Таъкидлаш жоизки, Гиннеснинг рекордлар китобига кириш учун ариза 12 соатлик тинимсиз ўқиш учун берилганди.

Қирғиз халқининг «Манас» эпоси ЮНЕСКОнинг инсониятнинг номоддий меърослари рўйхатига киритилган. Ушбу қарор ЮНЕСКО бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг саккизинчи йиғилиши пайтида қабул қилинди. Достон дунёдаги энг узун эпос сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Сўнгги хабарлар