Киокушин каратэ бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ереванда жамоавий биринчи ўринни эгаллади

ASTANA. Kazinform – 26-27 октябрь кунлари Ереванда киокушин каратэ (KWF) бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида «кумитэ» ва «ката» бўйича 36-Очиқ Европа чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда дунёнинг 12 давлатидан (Арманистон, Болгария, Чехия, Грузия, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Нидерландия, Польша, Испания, Туркия, Украина) 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

киокушин карате
Фото: Арманистон киокушин федерацияси
Сборная Казахстана по киокушин карате
Фото: Қозоғистоннинг Арманистондаги элчихонаси

Мусобақада Қозоғистон терма жамоасининг Астана, Алмати, Чимкент, Семей, Ақтау, Ўскемен клубларининг 70 нафар аъзоси – болалар ва ўсмирлар, эркаклар ва аёллар иштирок этди. Турнир якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 20 олтин, 11 кумуш ва 18 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа медаллар ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Сборная Казахстана по киокушин карате заняла первое общекомандное место на турнире в Ереване
Фото: kumitetechnology.com

Медаллар ҳисобидаги кучли учликни Арманистон (9 олтин, 10 кумуш, 13 бронза) ва Болгария (5 олтин, 3 кумуш ва 4 бронза) жамоалари якунлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик Ризабек Айтмуқан Тирана (Албания) шаҳрида 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати ғолиби бўлган эди.

Сўнгги хабарлар