Килиан Мбаппе расман “Реал” футболчисига айланди

ASTANA. Kazinform – Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе эркин агент сифатида Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х'даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади ТАСС агентлиги.

Мбаппе
Фото: очиқ манба

Манбага кўра, томонлар ўртасида барча шартлар келишиб олинган ва шартнома имзоланган. Футболчининг таништирув маросими кейинги ҳафта бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, Мбаппе “Реал” билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган.

ПСЖдаги охирги мавсумида 25 ёшли Мбаппе 48 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 180 миллион еврони ташкил этади.

Сўнгги хабарлар