КХШТ саммити давомида 4000 дан ортиқ полиция ходими тартибни сақлайди

BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон пойтахти полицияси Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи ва 25-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган КХШТ саммити давомида кучайтирилган навбатчиликка қўйилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

полиция
Фото: Қирғизистон ИИВ

Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Бишкек ва Шу гарнизонларидан 4000 дан ортиқ ходим давлат даражасидаги тадбирлар пайтида жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тезкор чоралар кўриш учун сафарбар қилинган.

Бишкек шаҳар ҳокимлигида таъкидланганидек, 25-27 ноябрь кунлари пойтахтнинг марказий кўчаларида ва расмий делегациялар йўналишларида транспорт воситаларига вақтинчалик чекловлар қўлланилади. Шу кунларда иккита йирик бозор - Ўш бозори савдо-кўнгилочар маркази ва «Сари-Озон» бозори санитария тозалаш учун ёпилади.

Йўл ҳаракати тирбандлигини камайтириш учун шаҳардаги мактаблар ва университетлар вақтинча онлайн ўқишга ўтдилар.

Аввалроқ, КХШТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессияси 27-ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон раислигида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

26-27-ноябрь кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Бишкекка боради.

Сўнгги хабарлар