Кейинги йилларда Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг янги даражаси ўрнатилди – Абдулла Арипов

ASTANA. Kazinform – Охирги йилларда Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг бутунлай бошқача ва янги даражаси ўрнатилди. Бу ҳақда Астана халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

«Биз ҳозир иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг танқислиги, пандемия ва энергетика инқирозининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари каби муаммоларга дуч келяпмиз. Бу омиллар барқарор ривожланишга жиддий таҳдид солади. Бу муаммолар аллақачон оғир аҳволда қолган жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига тўсқинлик қиляпти. Бундан ташқари, илгари фойдаланилган товарларни ташиш йўналишлари ўзгариб бораётганини кўриш мумкин. Ҳозирги босқичда ҳамкорликда ишлаш ва конструктив мулоқот ўрнатиш биз учун муҳим. Шу билан бирга, ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида Марказий Осиё давлатларини ҳам айтиб ўтмоқчиман», – деди Абдулла Арипов.

Ўзбекистон Бош вазирининг фикрича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан таклиф этилаётган тизимли сиёсий қарорлар мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга хизмат қиляпти.

«Сўнги йилларда Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг мутлақо бошқача ва янги даражаси ўрнатилди. Бу, ўз навбатида, минтақадаги энг мураккаб муаммоларни ҳал этиш имконини беради», – деди у.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Бош вазири Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир неча баробар ошгани ва аввалги кўрсаткичлардан ошиб кетишга яқинлашаётганини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар