Кенияда юк машинаси 8 та машинага урилиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди

NAYROBI. Kazinform - Кенияда гавжум чорраҳада содир бўлган ЙТҲда камида 48 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
None
Фото: GOOGLE MAPS

Ғарбий Керичо шаҳри яқинидаги Лондиани чорраҳасида юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

Маҳаллий полиция манбасининг айтишича, яна 30 киши оғир жароҳат олган ва уларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Бир ёки икки киши ағдарилиб кетган машина остида қолган бўлиши мумкин.

AFP ахборот агентлиги хабарига кўра, Керичога кетаётган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, саккизта енгил автомобиль, бир нечта мотоцикл, йўл четида бўлган одамлар, сотувчилар ва бошқаларга бориб урилган.

Гувоҳларнинг Кения ОАВларига айтишича, ҳайдовчи йўлда бузилиб қолган автобусдан қочишга уринган.

«Биз ҳайдовчиларни йўлларда эҳтиёт бўлишга чақирамиз, айниқса кучли ёмғир ёғаётган пайтда», - деди Кения президенти Уильям Руто.

Интернетда тарқатилган суратда қизил юк контейнери йўл четида ён томонидан ётганини кўриш мумкин.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, ёмғир қутқарув ишларига тўсқинлик қилмоқда, аварияга об-ҳавонинг таъсири борми, аниқ эмас.

Йўл-транспорт ҳодисалари Шарқий Африкада яхши маълум муаммодир, чунки йирик шаҳарлардан ташқаридаги йўллар кўпинча тор.

Ўтган йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз веб-сайтида бутун қитъада йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлим даражаси энг юқори эканлигини маълум қилди.

Ўтган йили Кения марказида автобус кўприкдан учиб чиқиб, Нити дарёсига қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлган эди.

Сўнгги хабарлар