Кенияда тўғон бузилиши натижасида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

В Кении прорвало дамбу
Фото: Kenya National Highways Authority

Кенияда кучли ёмғир ва сув тошқинлари туфайли тўғоннинг бузилиши натижасида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар беради Каzinform агентлиги BBCга таяниб.

Кениянинг Камучири қишлоғида тўғон бузилганидан кейин уйлар вайрон бўлди, йўллар тўсилди.

“Қирқ икки киши ҳалок бўлди ва бу дастлабки кўрсаткич. Лой қатлами остида ҳамон одамлар бор”, – деди Накуру округи губернатори Сьюзен Кихика.

Қутқарув гуруҳлари пойтахт Найробидан 60 км узоқликда жойлашган Май-Махиу шаҳри яқинидаги қишлоқда омон қолганларни қидирмоқда, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Охирги бир ой ичида Кенияда сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар