Кения президенти Уильям Руто Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди

ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Кения Республикаси президенти Уильям Руто Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Кения президенти Уильям Руто Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди
Фото: ҚР ТИВ

Астанага давлат ташрифи билан келган Уильям Самоэй Рутони Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаев кутиб олди.

— Эртага олий даражадаги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, — дейилади хабарда.

Кения президенти Уильям Руто Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди
Фото: ҚР ТИВ

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Олтин Ўрда меросига бағишланган тематик кўргазмани томоша қилди.