Келгуси йилларда йўловчи вагонлар 90 фоизгача янгиланади
ASTANA. Kazinform – Юк вагонлари сони 150 мингга етди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Ттранспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.
“Қозоғистонда юк вагонлари бозори тўлиқ рақобат муҳитида. Паркда тахминан 147 минг вагон бор. Уларнинг аксарияти хусусий операторларга тегишли. Ташиш самарадорлигини ошириш учун янгиланиш ишлари давом этмоқда”, - деди Н. Сауранбаев.
Шунингдек, йўловчи вагонларни янгилаш ишлари амалга ошириб келиняпти. Сўнгги йилларда 650 дан ортиқ вагон янгиланди.
“2030 йилга қадар янгилаш даражасини 90 фоизга етказиш назарда тутилган. Асосий мақсад — йўловчиларни хавфсиз ва қулай темир йўл транспорти билан таъминлаш”, - деди вазир.