09:30, 31 Декабрь 2020 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда саккиз юзга яқин одам коронавирус юқтириб, деярли шунча бемор соғайди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 795 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолларининг жами сони 154720 тани ташкил қилмоқда.
Шунингдек, ўтган суткада 744 бемор ушбу инфекциядан соғайиб чиққан.
Соғайганлар жами сони 142475 нафарга етди.
Айни дамда Қозоғистонда 22102 одам даволанмоқда.