09:17, 12 Март 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 899 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 899 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 221 669 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 653 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 204 782 нафарга етди.