13:02, 05 Июнь 2022 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 7 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган сутка давомида 7 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишига қарши кураш идоралараро комиссиясига таяниб.

Хусусан, Нур-Султан шаҳрида 1 нафар, Алмати шаҳрида 5 нафар ва Ғарбий Қозоғистон вилоятида 1 нафар бемор қайд этилган.
Шунингдек, 4 июн куни Нур-Султанда 4 ва Алматида 7 киши – жами 11 киши соғайиб чиқди.
Умуман олганда, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 1 305 781 та коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланган. 1 292 035 нафар бемор соғайган.