09:17, 29 Март 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 1492 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1492 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 241 873 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 788 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 217 168 нафарга етди.