09:16, 08 Февраль 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 1003 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1003 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 196 115 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 843 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 176 744 нафарга етди.