11:25, 12 Август 2020 | GMT +5
Кеча 1 423 кишига пневмония ташхиси қўйилди
NUR-SULTAN. Kazinform – 12 август куни рўйхатга олинган коронавирус инфекциясининг аломатлари бор пневмония бўйича маълумотлар эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

Сутка давомида коронавирус инфекцияси белгилари бор пневмония билан касалланишнинг 1 423 та ҳолати ва 8 та ўлим ҳолати қайд этилди.
1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 14 760 та ҳолати қайд этилди ва 181 одам пневмониядан вафот этган.