Қазпочта етти ойда 1 миллиард тенге даромад топди
«Қазпочта ҳам молиявий, ҳам почта хизматлари сифатини ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Бугунги кунда уйма-уй курьерлик жўнатмаларининг 90 фоизи 36 соат ичида етказиб берилади. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич ортиб бормоқда. Йўналишдаги барча почта жўнатмалари ҳолатини назорат қилиш учун онлайн мониторинг тизими жорий этилди. Шу билан бирга, Қазпочта анъанавий тарзда электрон тижорат ва рақамлаштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади», — деди «Қазпочта» АЖ бошқаруви раиси Асел Жанасова.
2023 йилнинг 7 ойи якунига кўра «Қазпочта» АЖ 1 миллиард тенге соф даромад олди. Ушбу кўрсаткичга почта ва молиявий хизматлар, ҳисоб-китоб-касса операциялари, шунингдек, харажатларни оптималлаштириш бўйича мавжуд чора-тадбирлар ҳисобига тушумларнинг ўсиши натижасида эришилди. Шу билан бирга, почта алоқасининг 200 та қишлоқ филиалида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати кенгайтирилмоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай