Қазақтелеком ярим йил ичида 58,5 миллиард тенге даромад олди

None
«Қазақтелеком» акциядорлик жамияти жорий ярим йил якунлари ва даромадлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 6 ойлик иш натижаларига кўра, асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ошган. Олти ой якунларига кўра, даромад 330 миллиард тенгедан ошди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоизга, 2021 йилнинг биринчи ярмига нисбатан эса 17 фоизга ошган. Даромаднинг ошишига телекоммуникация ва мобил алоқа сегментининг ўсиши ҳисобига эришилди», — деди «Қазақтелеком» АЖ бош молия директори Людмила Атамуратова компаниянинг 6 ойлик фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилишда.

Маърузачининг сўзларига кўра, даромадларнинг ошиши телекоммуникация ва мобил алоқани такомиллаштириш йўналишида янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.

«Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра, компаниямизнинг соф даромади 58,5 миллиард тенгега етди. Ўтган йилга нисбатан 16 фоизга кўп, ўтган йилги даромад 51 млрд тенгени ташкил этади. Бундан ташқари, компаниянинг капитал харажатлари ошган (53 миллиард тенгедан 255 миллиард тенгегача). Бу ҳам янги лойиҳаларни амалга ошириш, ҳам мавжуд активларни модернизация қилиш билан боғлиқ», — дея тушунтирди Людмила Атамуратова.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар