Kazakh Tourism ва Ўзбекистоннинг Миллий PR-маркази тарихий меморандум имзолади
ASTANА. Кazinform — KITF 2026 кўргазмасида Kazakh Tourism ва Ўзбекистоннинг Миллий PR-маркази ўртасида тарихий меморандум имзоланди. Мақсад — Марказий Осиёда сайёҳлар учун ягона макон яратиш. Бу ҳақда Kazakh Tourism компанияси маълум қилди.
Нималар ўзгаради?
Чегара: сайёҳлик автобусларининг устувор (навбатсиз) ўтишини ишлаб чиқиш. Йўналишлар: Ипак йўли бўйлаб қўшма темир йўл круизларини ишга тушириш.
Рағбатлантириш: глобал бозорда қўшма маркетинг кампанияларини ўтказиш. Инфратузилма: Астана ва Тошкентда янги меҳмонхоналарни қўллаб-қувватлаш.
— Бизнинг вазифамиз — кўринмас тўсиқларни бартараф этиш. Мамлакатларимиз ўртасидаги саёҳат иложи борича тўсиқсиз ва қулай бўлиши керак, — деди Kazakh Tourism бошқаруви раиси Талғат Ғазизов.
Компания Марказий Осиёни дунё харитасидаги энг яхши манзилга айлантириш учун ресурсларни бирлаштиришга тайёрлигини ёзди.