10:27, 18 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қатардаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимини қаерда томоша қилиш мумкин
ASTANA. Kazinform – 20 ноябр, якшанба куни Қатарда футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Қозоғистонда очилиш маросимини Qazaqstan ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда кўриш мумкин. Бошланиши Астана вақти билан 20:45 да.
Қатардаги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.