Қатар-2022: ЖЧ-2018 билан учта ўхшашлик

None
ASTANA. Kazinform – Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати финалчилари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учинчи жаҳон чемпионлиги учун курашда Франция ва Аргентина термалари, учинчи ўрин учун Марокаш ва Хорватия термалари тўқнаш келишади. Жорий Жаҳон чемпионатининг кучли тўртта жамоасига назар ташлайдиган бўлсак, ЖЧ-2018 билан бир нечта ўхшашликлар ҳайратланарли.

Биринчидан, французлар яна финалда ўйнашади. Бу тарихдаги тўртинчи финал – улар икки марта ғалаба қозонишди ва бир марта мағлуб бўлишди. Рақиблари учун бу олтинчи финал - жаҳон чемпионатларининг асосий ўйинларида «альбиселесте» бор-йўғи икки марта ғалаба қозонган.

Иккинчидан, 2018 йилдагидек, худди шу гуруҳдаги жамоалар яна учинчи ўрин учун кураш олиб боришади - бу сафар Марокаш ва Хорватия, тўрт йил аввал улар ярим финалга қадар етиб борган ва бир вақтнинг ўзида Бельгия ва Англия терма жамоаларига мағлуб бўлганди.

Учинчидан, хорватлар яна кучли тўртликдан жой олишди, фақат энди улар охирги жаҳон чемпионатидагидек олтин учун эмас, учинчи ўрин учун курашади.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар