14:49, 06 Декабрь 2022 | GMT +5
Қатар-2022: Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқди
ASTANA. Kazinform - Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Португалиялик мутахассис жамоаси 1/8 финалда Бразилияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бергач, ўз ўрнини бўшатишини маълум қилди.
«Биз келажак ҳақида ўйлашимиз керак. Бироқ у Корея терма жамоаси футболчиларига алоқадор эмас. Футболчилар ва мен кетишим ҳақида Жанубий Корея федерацияси президентига айтганмиз. Бу қарор сентябр ойида қабул қилинган. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Улар қўлидан келган барча ишни қилишди, мен кореяликларнинг мураббийи бўлганимдан хурсандман ва фахрланаман»
, - деди Паулу Бенту.
Паулу Бенту 2018 йилдан бери Корея терма жамоасини бошқариб келди.
Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ
Фото: SAKIS SAVVIDES