10:12, 10 Декабрь 2022 | GMT +5
Қатар-2022: Бразилия бош мураббийи ўз ўрнини бўшатди
ASTANA. Kazinform – Қатарда жаҳон чемпионатида иштирок этган Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ўз ўрнини бўшатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

TNT Sports хабарига кўра, мураббий чорак финалда жамоаси Хорватияга мағлуб бўлганидан кейин ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.
Тите Бразилия термасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида пентакампеонлар икки марта жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқишди.
Тўрт йил аввал Тите шогирдлари ¼ финалда Бельгияга мағлуб бўлган бўлса, бу сафар хорватларга пенальтилар сериясида йўл берди.
Бразилия 2002 йилги финалда Германияни мағлуб этганидан сўнг Европа жамоаларига қарши омади чопмаган. Улар плей-офф баҳсларида сўнгги олти ўйинда европаликларга мағлуб бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи ўзгаргани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ