Каспий денгизидаги Қашаған конидан нефт қазиб олиш қайта жонланади

ATYRAÝ. Kazinform – Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги Қашаған конидан нефт қазиб олиш ишлари қайта тикланади, дея хабар беради Kazinform.
None
None

NCOC компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, «Қашаған» конидаги денгиз ва қуруқликдаги объектларда режалаштирилган профилактика ишлари муваффақиятли якунланди.

Ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгач, NCOC зарур техник хизмат кўрсатиш ва текширувларни ўтказди. Ишлаб чиқариш операцияларининг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширди.

«NCOC учун режалаштирилган профилактика ишлари объект яхлитлигини таъминлаш, ишончлилиги ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш йўлидаги муҳим босқичдир. Кенг кўламли ишларни ўз вақтида ва хавфсиз бажариш учун 10 мингдан ортиқ киши сафарбар этилди. Уни қозоғистонлик мутахассислар амалга оширди. Таъмирлаш ишларида иштирок этаётган томонларга – пудратчиларимиз, акциядорлар ва давлат идораларига ушбу муҳим лойиҳани ўз вақтида ва муваффақиятли якунланишига қўшган қўллаб-қувватлаганликлари ва ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деди NCOC бошқарувчи директори Оливье Лазар.

Унинг сўзларига кўра, таъмирлаш ишлари тугаллангач, NCOC қудуқларни қайта очган ва ишлаб чиқариш тизимларини нормал иш режимига қайтарган. Денгиз ва қуруқликдаги иншоотлар босқичма-босқич қайта ишга туширилди. NCOC хавфсизлик ва ишлаб чиқариш барқарорлигига эътибор қаратган ҳолда ишлаб чиқариш қувватини оширишда давом этади.

«Қашаған» - Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги биринчи ва энг йирик нефт кони. 2000 йилда очилган. Бу ерда қазиб олинадиган нефт захиралари 9-13 миллиард баррел дея баҳоланмоқда. Қашағанда тижорат нефт қазиб олиш 2016 йилнинг кузида бошланган.

Сўнгги хабарлар