Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркистон вилоятига амалий ташрифи видеоси эълон қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркистон вилоятига амалий ташрифи видеоси эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Туркистон вилоятида бўлиб турибди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилиб, Туркистон вилояти жамоатчилиги билан учрашди.

«Туркистон халқимизнинг олтин устунидир. Туркистон барчамизнинг фахримиз, икки дунё эшиги, эр туркнинг бешиги, бутун дунёга маълум табаррук маскандир. Бу муқаддас шаҳар тарихимизда алоҳида ўрин тутади. Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси маънавиятимизнинг мустаҳкам устунидир», — деди Қозоғистон Президенти.




Фото:t.me/bort_01



Сўнгги хабарлар
telegram