16:42, 12 Декабрь 2024 | GMT +5
Қасим-Жомарт Тоқаев Жетису вилоятига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform - Президент вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларини бориб кўради, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.



Ҳафта бошида Давлат раҳбари қатор саноат корхоналарида бўлгани, шунингдек, Ақтўбе вилоятидаги ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан ҳам танишгани хабар қилинган эди. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг вилоятга амалий ташрифи “Болашақ” конига ташриф билан бошланди. Шунингдек, у Хромтау олий тоғ-кон техника коллежи ва 1-мактабда бўлди. Шундан сўнг Ақтўбе вилояти ҳокими Асхат Шахаров Президентга вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ахборот берди.