Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга ташриф буюради

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«10-11 феврал кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади.

10 феврал куни Қасим-Жомарт Тоқаев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Учрашувда давлатлар раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кўп томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқадилар.




11 феврал куни Давлат раҳбари Қозон шаҳрида Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади ва мамлакатдаги қатор йирик саноат корхоналарига ташриф буюради», — деб ёзди Б.Уали Facebook саҳифасида.

Сўнгги хабарлар