Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Президентини биринчи даражали «Достық» ордени билан тақдирлади

ASTANA. Kazinform — Қозоғистон ва Венгрия ўртасида барча соҳаларда очиқ ва ишончли муносабатлар ўрнатилган. Бу ҳақда Ақордада Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия президенти Тамаш Шуйок билан музокарадан сўнг оммавий ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди.

Қасым-Жомарт Тоқаев пен Тамаш Шуйок келіссөз жүргізді
Фото: Ақорда

“Жаноб Президент, бугун Астанага Digital Bridge халқаро форумида иштирок этиш учун махсус келдингиз. Бунинг учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Сунъий интеллект бўйича ғояларингиз ва ташаббусларингизни юқори баҳолайман. Биз бир илдизга эга қардош халқмиз. Венгрия - Қозоғистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири. Шунингдек, Европа Иттифоқида биз билан стратегик ҳамкорлик ўрнатган биринчи давлат бўлди. Қозоғистон Будапештда суверен давлат сифатида ўзининг биринчи элчихонасини очди. Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқот юқори даражада. Мамлакатларимиз барча соҳаларда очиқ ва ишончли муносабатлар ўрнатган”, — деди Президент.

Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосини ташкил этувчи шартномавий-ҳуқуқий база шакллантирилди. Халқаро ташкилотлар доирасида интеграция кенгайди.

“Ўтган йили ноябрь ойида Будапештга давлат ташрифим якунлари бунинг ёрқин далилидир. Мустаҳкам дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган ҳамкорлигимиз келгусида ҳам муваффақиятли бўлишига ишонаман. Мен Венгрия Президентининг ушбу ижобий жараёнга қўшган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолайман. Шу боис, бугун Жаноби Олийлари Президент Тамас Шуйокни биринчи даражали «Достық» ордени билан тақдирлаш мен учун катта шараф бўлди”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Таъкидлаш жоизки, венгриялик ҳамкасби билан кенгайтирилган таркибдаги музокаралар чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятида бўлган венгриялик тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар